Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг таълимни рақамлаштириш бўлими томонидан, IT Парк филиали директори иштирокида, ҳозирги кундаги IT йўналишининг долзарблиги, унинг ижтимоий соҳалар ва иқтисодиётимиз ривожида тутган ўрни, қолаверса рақамли таълимни ривожлантириш бўйича мактабларда яратилаётган шароитлар, электрон тизим ва платформалар ҳамда ахборот ресурсларининг аҳамиятига бағишлаб, ZOOM платформасида семинар-тренинг ўтказилди.
Ушбу семинар-тренинг давомида IT Парк филиали томонидан тайёрланган презентациялар ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан яратилган миллий таълим ресурслари ва платформалари намойиш этиб берилди.
Семинар-тренингда вазирлик марказий аппарати ходимлари, туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари рахбар ва ходимлари ZOOM платформаси орқали иштирок этишди, умумтаълим муассасалари рахбарлари ва информатика фани ўқитувчилари учун эса YouTube канали орқали онлайн трансляция ташкил қилинди.