Янгиликлар
Раддия
28 май 2024 йилИжтимоий тармоқлар орқали Тўрткўл тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 67-сонли умумтаълим мактаби бўйича маълумот тарқалган.
Тарқалган маълумот бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан
Раддия
Тўрткўл тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 67-сонли умумтаълим мактабининг филиали бош бинодан 4-5 км олисликда, “Оққамиш” овул фуқаролар йиғинида жойлашган. Ушбу бино “ПОЙТАХТ МЕГА ПРОЭКТ” МЧЖ томонидан 4241907030 сўмлик лойиҳа сифатида сметаси тасдиқланган. Бино қурилишини “Абдукарим бинокор” МЧЖ танлов ғолиби сифатида топилган. Бинонинг қурилиш ишларини бошлаш учун 2019-йил 24-декабрда лойиҳа ҳужжатларга асосан қурувчи ташкилотга олдиндан 15% тўлов 63600 000 сўм (Олтмиш уч миллион олти юз минг ) сўм пул ўтказилган. Туман Мактабгача ва мактаб таълимининг харажатлар сметасида маблағ йўқлиги ҳамда карантин сабабли пул ўтказиш имконияти бўлмаган. Шу сабабли қурувчи ташкилот ўз ҳисобидан иш тўлиғи билан якунланганидан кейин 2020-йил 28-сентабр куни 70%, яъни 300089минг сўм пул ўтказилган. 2020-йил 17-ноябр куни маблағнинг қолган қисми тўлиқ ўтказилган.
2021-йил 23-январ куни туман прокуратураси томонидан назорат ўлчовлари ўтказилган ва 3 193 054 сўмлик камчилик аниқланиб, бартараф қилингач туман Мактабгча ва мактаб таълим бўлим балансига ўтказилган.
Ундан ташқари хонадонда таълим олаётган болалар 67-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари эмас аксинча туман ММТБга қарашли 30-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг мактаб ёшига етмаган мажбурий ва қисқа гуруҳларининг тарбияланувчилари 67-сонли мактаб филиали биносида ташкил қилинган бўлиб, сабаби 30-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига бориш учун чамаси 5-6 км узоқлиги, 67-сонли мактаб филиалининг биносида эса 30-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг мажбурий ва қисқа гуруҳларининг тарбияланувчилари сиғмаётганлиги учун хонадон эгаси ҳамда ота-оналар ўзлари кунига ҳар бир тарбияланувчи 1000 сўмдан яъни ойига 30000 минг сўм беришга келишилган. Бу бўйича ота-оналарнинг розилик хатлари мавжуд ҳамда хонадон эгасини айтишича ҳар бир тарбияланувчининг кунига 1000 сўмдан олиниши бу фақат атрофларни ҳамда уй ичкариларни тозалаш учунлигини маълум қилди. Жорий йилнинг 25-май санасида хонадонда таълим олаётган 30-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг мажбурий гуруҳидаги 21 нафар тарбияланувчилар 67-сонли мактабга 1-синфга кетишади қолган қисқа муддатдаги тарбияланувчилари 67-сонли мактабнинг филиал биносига кўчирилишини маълум қилиб билдирамиз.