Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Рақамли фуқаро: виртуал дунёда сизнинг фойдаланишингизни ҳимоя қилиш” мавзусида мастер-класс ташкил қилинди

23 апрель 2024 йил
image

       Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2023 йил                                 18 декабрь куни тасдиқланган “Умумий ўрта ва таълим муассасаларида “Омбудсман соати” лойиҳаси доирасида ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган”  чора-тадбирлар режасининг 4-банди ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 19 апрель куни Шўманай тумани 16-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Рақамли фуқаро: виртуал дунёда сизнинг фойдаланишингизни ҳимоя қилиш” мавзусида мастер-класс тарзида навбатдаги тадбир ташкил этилди.
 

 Тадбирда Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Ж.Шлымбетов ҳамда Шўманай тумани  Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Н.Қурбаниязов  иштирок этди.
 

Тадбир давомида минтақавий вакил томонидан бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлашда фаолият юритаётган миллий институтлар, шу жумладан, Омбудсманнинг вазифаси, амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
 

Шунингдек, тадбирда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, киберҳужумларнинг олдини олиш, соҳта маълумотларни фарқлаш кўникмалари ва ижтимоий тармоқлардан онгли фойдаланишига оид видеоролик намойиш этилди.
 


 

kor_kxtv@xtv.uz
@QRmshmb
@kkeduuz
/qrmshbm