Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
4 апрель 2024 йилИжтимоий тармоқларда “бӯлиб ӯқитиладиган фанларнинг бир ӯқитувчиси турли сабабларга кӯра дарсга қатнаша олмаса дарс қӯшиб ӯқитилади ва қӯшиб ӯқитилгани учун унга қӯшимча иш ҳақи тӯланмайди”-деб ёзилган пост тарқалган.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ӯрганиш ишлари олиб борилди.
Ӯрганиш натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ӯрта таълим тӯғрисида”ги низомнинг 29 бандида малакали ӯқитиувчилар етарли бӯлган ҳолларда яъни синфдаги ӯқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бӯлганда “Чет тили”, ихтсиослашган фанлар, “Технология”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, Ӯзбек тили, “Рус тили”, “Жисмоний тарбия” фанлари икки гуруҳга бӯлиб ӯқитишга рухсат этилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳқамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халиқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тӯлаш тӯғрисида” Низомнинг 22-бандида бӯлиб ӯқитиладиган фанлар бӯйича гуруҳлардан бирининг ӯқитувчиси турли сабабларга кӯра дарсда бӯлмаган ҳолатларда гуруҳлар қӯшиб ӯқитилади ҳамда қӯшиб ӯқитганлиги учун қӯшимча ҳақ тӯловлари амалга оширмаслиги белгиланган.
Шунга кӯра синфдаги ӯқувчиларни икки гуруҳга бӯлиб ӯқитиш учун тегишли фанлардан ӯқитувчилар етарли бӯлмаса, бошқа ӯқитувчи ишга қабул қилингунга қадар ушбу фанлар мактабдаги мавжуд ӯкитувчи томонидан синфларни бирлаштирган ҳолда ӯқитилади ҳамда икки гуруҳга бӯлмасдан ӯкитаётган ӯқитувчи учун қӯшимча ҳақ тӯлашга рухсат этилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ахборот хизмати