Янгиликлар
ВАЗИР ЖАМҒАРМАСИ УСТАМАСИ УЧУН ӮТКАЗИЛГАН СИНОВДА 100 БАЛЛНИ ҚӮЛГА КИРИТДИ
28 декабрь 2022 йилНурбек Жуманиёзов Халқ таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнларида муваффақиятли иштирок этиб, 100 баллик натижани қўлга киритган ўқитувчилардан.
Амударё туманидаги 40-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчисининг ютуғи мактаб жамоаси учун ҳам ҳақиқий хушхабар бўлди. Олий тоифали, билимли, тажрибали устоз бу натижага осонликча эришгани йўқ. Ўз устида тинимсиз ишлаб, изланган устоз меҳнатлари самарасини синов жараёнинг 1-босқичидаёқ намоён эта олди.
Хозирги кунда СЕFR бўйича B2 ва C1 даражадаги сертификатлар соҳиби ва 100 % устамани қўлга киритган олий тоифадаги ёш ўқитувчи.
2021-2022 ўқув йилида дарс берадиган 11-В варатив синфи ўқувчиларининг 93% олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди ва ўқувчилари туман ва республика олимпиадаси босқичларида ҳар йили совринли ўринларни эгаллагани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президюмининг 2021 йил 29 сентябрдаги 474-сонли қарорига мувофиқ “WATAN PIDAYISI” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда “Young learners” тўгарагини ташкил қилган.
2022 йилда бешта ўқувчидан иборат мактаб жамоасини “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловига тайёрлаб туман босқичида 1-ўринни эгаллади ва 100 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди.
Доимий ўз устида ишловчи тажрибали педагог шу кунгача 18 нафар ӯкувчиси B2 миллий ва Халқаро сертификатларни кулга киритди.
Фурсатдан фойдаланиб, Нурбек Жуманиёзовни қайд этган юқори натижаси билан муборакбод этамиз.