Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
24 январь 2024 йилИжтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани 10-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг ювиниш хонасига яширингани бўйича видео материал тарқалган. Ҳолатга Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигидан
РАСМИЙ МУНАСОБАТ
Юз берган ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу видео бўйича ташкилот раҳбари ва ходимлар билан суҳбатлар ўтказилди. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам ташкилотда болалар тегишли ҳужжатларсиз тарбияланиб келинаётганлиги аниқланди.
2023-йил 5-декабр куни мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига мазкур муассасада ўрганиш ишлари олиб борилиши бўйича норасмий хабар келган. Шу куни ташкилот раҳбари томонидан тарбиячиларга “ҳужжатсиз болалар”ни кир ювиш хонасига олиб кириб яшириш бўйича топшириқ берилгани тарбиячиларнинг тушунтириш хатлари асосида ўз тастиғини топди.
Ташкилотда кир ювувчи бўлиб ишлайдиган ходим ўз тушунтириш хатида ташкилот раҳбари билан ўз-аро мунособатлари яхши эмаслиги, лекин тарқалган видеога ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини таъкидлаб ўтган.
Ҳозирда бу ҳолат юзасидан Мўйноқ тумани прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари натижаси бўйича қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг Ахборот хизмати