Янгиликлар
Вазир мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди
17 ноябрь 2023 йилБугун Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева Нукус шаҳридаги «Нурлы мәкан» мактаб-интернатида бўлди. Вазир мактаб-интернатида яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, тарбияланувчиларнинг таълим-тарбияси, жисмонан соғломлиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Мактаб-интернатида бугунги кунда 277 нафар тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг вақтларини сермазмун ўтказишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Вазир мактаб-интернатининг синф хоналари билан танишар экан, билим даргоҳидаги педагоглар жамоаси ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашди. Болалар билан уларни қийнаётган муаммолар, қизиқишлар тўғрисида суҳбат қилди.
Хусусан, мактаб-интернатида тўгараклар фаолияти, тарбияланувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва касб-ҳунар ўрганишлари учун шароитлар йўлга қўилган.
Мактаб-интернати директори Айдарбек Аймуратов вазирни мазкур масканда фаолияти йўлга қўйилган сунъий қопламали футбол стадиони, санъат, касб-ҳунар тўгараклари шунингдек, ўқувчилар ётоқхонаси, ошхона ва Брайль релефли қорақалпоқ тилида дарслик ва баъдий адабиётлар китобини босиб чиқариш босмахонаси билан таништирди.
Шунингдек, Вазир мактаб-интернатида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, хусусан санитар-гигиеник ҳолатини ҳам кўздан кечирди ва тегишли кўрсатмалар берилди.
Мактаб-интернати директори вазирга ўқувчиларнинг ўқиш шароитларини янада яхшилаш бўйича ўзининг таклиф ва истакларини билдирди.