Янгиликлар
Прокурор мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди
18 сентябрь 2023 йилАйни кунларда юртимиз бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал суръатларида олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун Ӯзбекистон Республикаси Бош покуратура бошқармасининг катта прокурори Д.Байметов ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг катта ёрдамчиси А.Қыпшақбаевлар раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Хӯжайли ва Қонликӯл туманларидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида бӯлиб, ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бӯлими бошлиғи ва эксплуатация хизмати масъуллари иштирокида таълим муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кузатилаётган муаммо ва камчиликларни ўрганди.
Даслаб ишчи гуруҳ Хӯжайли туманидаги 10-сонли мактабда бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, кузги-қишки мавсумда иссиқликни сақлаш учун кўрилган чоралар билан танишди.
Сўнг мактабдаги ӯқувчиларни касбга ургатиш марказида ўқувчилар билан мулоқот қилиб, уларнинг келажак касблари, қизиқишлари, фанларни ўзлаштиришлари юзасидан суҳбатлашди.
Мактаб директори ва педагоглар билан ўтган очиқ мулоқотда бугунги кунда ўқитувчининг жамиятда нуфузини янада ошириш, мавқеини мустаҳкамлаш, ота-оналарнинг мактаб билан ҳамкорлиги, фарзанд тарбиясидаги масъулияти, таълим тизимидаги мавжуд муаммолар, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш борасида таклифлари тингланди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Қонликӯл туманидаги 2- ва 5-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бӯлди, дастлаб боқча тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, кузги-қишки мавсумда иссиқликни сақлаш учун кўрилиятган чоралар билан танишди. Шунингдек, мавсум давомида иситиш тизимларида келиб чиқадиган носоз ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг тузатиш борасида мутахассисларнинг фикрлари тингланди.
Сўнг педагог тарбиячиларга бугунги кунда таълим тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар, тарбияланувчиларга сифатли таълим-тарбия бериш ва болаларнинг дунёқараши ва масъулиятини ошириш борасидаги вазифалар тушунтирилди.
Ӯрганиш жараёнлари бошқа туманларда ҳам давом этади…