Янгиликлар
Таълим секторини мувофиқлаштириш маҳаллий таълим гуруҳининг ҳамкорлик режалари белгилаб олинди
22 ноябрь 2022 йилТаълим секторини мувофиқлаштириш маҳаллий таълим гуруҳининг ҳамкорлик режалари белгилаб олинди
Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Таълим секторини мувофиқлаштириш маҳаллий таълим гуруҳининг навбатдаги мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги таълим соҳасига тегишли қатор вазирлик ва давлат идоралари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилотининг мамлакат гуруҳи раҳбари Лина Бенет, А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев, Халқ таълими вазирлиги Таълим сифатини жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти директори Лазиз Хўжақуловлар мавзуга доир ўз таклифларини билдирди.