Янгиликлар
Нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этиш бӯйича семинар ӯтказилди
18 июль 2023 йилНодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат таълим ташкилоти ошиш истагидаги фуқароларга меъёрий-ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида семинар ўтказилди.
Унда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотини ошиш истагидаги фуқаролар, шунингдек вазирликнинг ва Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида Вазирликнинг Таълим ташкилотларини лицензиялашни ташкил этиш бўйича масъул ходими Р.Узақбергенов бугунги кунда, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш борасида самарали ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, сўнгги етти йил давомида мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш, хусусан лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, шунингдек, ушбу ислоҳотлар давомида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига ҳам фаолият кўрсатиши учун бир қатор енгилликлар берилаятганлигига алоҳида тўхтатилб ўтди.
Айниқса, нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга оширишда лицензия учун талабгорлар томонидан топшириладиган ҳужжатлар сони 9 тадан 5 тага қисқартирилганлиги, улардан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслик, вақт ҳамда маблағлари сарфланишини камайтириш учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, тегишли ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлашга эришилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 апрелида ўтказилган референдумда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топган Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститутицияси қабул қилиниб, мазкур Конституциянинг сиз ва биз учун ютуқли томони шундаки, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланиши давлат томонидан таъминланиши конститутцион норма сифатида қайд этилганида бўлди.
Хусусан, нодавлат таълим ташкилотларида:
таълим жараёнларини дунёвий характерда ва давлат таълим стандартлари доирасида ўқитилишини таъминлаш;
миллий урф-одат ва анъаналаримизни ёшларимиз орасида кенг тарғиб қилиш;
нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун бузилиш ҳолатлари олдини олиш каби ишлар амалга оширилади.
Хусусий мактабларни ташкил этишда кенг имкониятларни яратиш бўйича куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-79-сонли Фармон тасдиқланди.
Мазкур Фармон асосида хусусий секторга бир қатор енгилликлар яратилади:
1. Хусусий мактаблар фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфдаги ўқувчилар сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;
2. Нодавлат таълим ташкилотларига белгиланган талаблар асосида спорт зални ижара ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан ташкил этишга рухсат этилади. Шу билан бирга, бир қатор мажбуриятларни юклатилиши замон талаби бўлиб қолди. Мана шу масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Биринчидан, хусусий мактабларда Ўзбекистон тарихи ва ўзбек тили фанларига ажратиладиган ўқув соатлари ҳажмини давлат мактаблари учун тасдиқланган таянч ўқув режага мувофиқ белгилаш зарур.
Маълумот учун: давлат мактабларида 1-11 синфларда 64 соат Ўзбекистон тарихи, 17 соат она тили (ўзбек) фанлари ўтилади.
Иккинчидан, нодавлат боғча ва мактаб ташкилотлари зиммасига ўқувчилар ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастури (erp.maktab.uz), электрон платформалари (my.maktab.uz, e-shahodatnoma.uz, kundalik.com) ва бошқа тегишли ахборот тизимлари ҳамда “Болалар боғчаси” ахборот тизимига (bbit.uz) киритиш ҳамда янгилаб бориш вазифаси юклатилади.
Бу ўз навбатида таълим олувчиларнинг ҳисобини юритишда ёрдам беради.
Учинчидан, хусусий мактабларни давлат таълим стандартлари асосида таълим жараёнлари ташкил этилганлигини жойига чиққан ҳолда текширишни хабардор қилиш тартиби асосида ўтказилади.
Семинар давомида табдкорлик субектлари томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар берилди.