Янгиликлар
1-синфга қабул аризаси қай ҳолатда рад қилинади?
21 июнь 2023 йилКеча, 20 июндан эътиборан 2023/2024 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати қабул билан боғлиқ қатор саволларга жавоб қайтарди.
Қабул 2 босқичда: 1-босқич – 20 июндан 31 июлига қадар мактабларга маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд бўйича; 2-босқич – 1-15 август кунлари микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади.
Қабул комиссияси 3 та ҳолатда аризани рад этиши мумкин:
- боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
- танлаган таълим тилида бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
- сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.
Аризаси рад этилган фуқаролар аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта ариза бериши мумкин.